Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 декабрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

12.05.2022


Сийпантош қадимий ёдгорлигига фотосаёҳат

 Чироқчи туманидаги Ҳисор тоғ тизмалари этагида жойлашган Қуруқсой қишлоғи яқинида қадимда шаклланган, тарихи археологлар талқини бўйича милоддан аввалги минг йилликларга бориб тақаладиган ва аҳоли Сийпантош номи билан атайдиган табиий ёдгорлик ҳақида эшитгандирсиз. Мутахассисларнинг изоҳлашича, минг йиллар давомида кварц тошлари орасидан оқиб ўтган қор ва ёмғир сувлари у ердаги харсангларни емириб, силлиқ ҳолатга келтирган. Уларда ибтидоий рассом томонидан ишланган расмлар ҳам учрайди.

 Айни пайтда давлат муҳофазасида бўлган ёдгорлик майдони тадқиқотчилар томонидан ҳамон тадқиқ этиб келинаётган бўлса, Сийпантош табиат мўъжизаларига ишқибоз сайёҳларнинг ҳам севимли манзилига айланиб бормоқда.     

 

Report typo