Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.ШУҲРАТОВ

29.01.2019


СИНГАПУР КОМПАНИЯСИ КАСБИДА ТЎҚИМАЧИЛИК МАҲСУЛОТИ ИШЛАБ ЧИҚАРАДИ

Аҳамиятлиси, ушбу қарор лойиҳаси шу йил 14 январь куни муҳокамага қўйилган бўлиб, жараён 29 январь куни якунланади. Бу ҳужжатга асосан Касби туманида саноатни ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларнинг манзилли рўйхати тасдиқланиши белгиланган. Бу рўйхатдан эса 64 та саноат йўналишидаги лойиҳа ўрин олган. Уларни амалга ошириш учун жами 394 миллиард сўм маблағ йўналтирилади. Шунинг 44 миллион АҚШ долларини хорижий инвестициялар ташкил этиши кутилаяпти.

Сингапурнинг текстиль саноатидаги йирик компанияси таъсисчилигида фаолият бошлаган "Индорама-агро" хорижий корхонаси илгари сурган ташаббус, шубҳасиз, энг йиригидир. Лойиҳа ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилса, 70 кишининг бандлиги таъминланади.

Бошқа бир енгил саноат корхонаси - "Биг регион" масъулияти чекланган жамияти Касби туманида трикотаж ва жинси маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишга доир бизнес-режани таклиф этган.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, шу пайтгача Касби туманида пахта толасини чуқур қайта ишлаш ва ундан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи йирик корхона мавжуд бўлмаган. Эътиборлиси, ҳудудда ҳар йили катта миқдорда тармоқ барқарор ишлаши учун зарур қимматли хом ашё етиштирилади.

М.ШУҲРАТОВ

Report typo