Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 декабрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

26.03.2019


СИРДАРЁЛИК ЖУРНАЛИСТЛАР ШАҲРИСАБЗДА БЎЛИШДИ

- Наврўз муносабати билан байрам ва дам олиш кунларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик, - дейди Журналистлар ижодий уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими раиси Бойжигит Абдуллаев. - "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туризмни ривожлантириш дастури асосида журналистларимиз нафақат саёҳат қилишди, ўз навбатида қашқадарёлик ҳамкасблари билан мулоқотда бўлиб, фикр алмашишди, ютуқ ва тажрибалар хусусида фикрлашдилар.

Қайд этиш лозим, икки вилоят оммавий ахборот воситалари вакиллари учрашувида "Qashqadaryo" ва "Новости Кашкадарьи" газеталари таҳририяти ҳамда "Сирдарё ҳақиқати" ва "Сирдарьинская правда", "Оқолтин овози" ҳамда "Яккабоғ овози", "Кеш" ҳамда "Сирдарё" газеталари, шунингдек, вилоятлар телерадиокомпаниялари ўртасида ижодий келишувлар тузилди. Уларга асосан ҳар икки вилоят ҳаётини акс эттирган кўрсатувлар, қўшма сонлар тайёрланиши, ўзаро ҳамкорлик мунтазам давом этиши кўзда тутилди.

Ўз мухбиримиз

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo