Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Аҳрор ҚУРБОНОВ

21.02.2017


СИРЛИ МЕРОС

Мазкур мамлакатларда бундай кўнгилсизликлар, жиноятлар сони ортаётганига сабаб нима? Энг аввало, бу ўз хавфсизлигини таъминлаш баҳонаси билан аҳолининг шахсий қуролга эга бўлишига рухсат берилгани ёки қурол савдоси чекланмагани оқибатидир. Шундай экан, фуқаронинг ўз уйида ўқотар қурол сақлаши атрофдаги инсонларнинг ҳаётига хавф туғдирмайди ёки ушбу совуқ қурол ғараз мақсадли кишиларнинг қўлига тушиб қолмайди, деб ҳеч ким кафолат бермайди.

Мана шундай ҳолатларнинг олдини олиш, фуқаролар ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда аҳолининг ўз хонадонида ноқонуний қурол-яроғ сақлаши тақиқланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддасида тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол, шунингдек, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари тайёрлаш, олиш, олиб юриш, сақлаш, олиб ўтиш ёки жўнатиш каби ҳаракатларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланган.

Таъкидлаш жоиз, юртимизда ҳам айрим фуқароларнинг уйларида ота-боболаридан қолган ўқотар қуроллар турли сабабларга кўра сақланиб қолган. Нохушлик келтириб чиқариши мумкин бўлган бундай воситаларни аниқлаш, топилган қуролларни тегишли тартибда мусодара қилиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қатор тадбирлар олиб борилмоқда. Ноқонуний қуроллар жавобгарликка сабаб бўлиши, уни ихтиёрий равишда топширган киши эса жавобгарликдан озод этилиши аҳолига кенг тушунтирилаяпти. Натижада ўзига мерос бўлиб қолган қуролларни ўз ихтиёри билан тегишли идораларга тақдим этаётган кишилар кўпчиликни ташкил этади. Жумладан вилоят ИИБ ходимлари томонидан 2016 йилда амалга оширилган тадбирлар давомида фуқаролар 401 та турли русумдаги ўқотар қуролни ўз хоҳиши билан берган. Уларнинг аксарияти бу қуролларни ота-боболаридан қолган мерос, эсдалик буюм сифатида сақлаб келаётгани, аммо бу хатти-ҳаракат қандай ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тушунгач, ихтиёрий равишда топширишга қарор қилганлигини таъкидлашган.

Масалан, Чироқчи туманининг Кўктош қишлоғида яшовчи нафақахўр Муқаддам Қаҳҳорова хонадонида  отасидан қолган бир дона “ТОЗ-16” русумли ов қуролини анча вақтгача эсдалик сифатида сақлаб келган. Табиийки, бу қурол келгусида қандайдир кўнгилсизликка сабаб бўлиши мумкин эди. Буни тўғри тушунган ва ўз хоҳиши билан топширса, ҳеч қандай чора кўрилмаслигини эшитган аёл қуролни туман ички ишлар бўлими ходимларига келтириб берди. Шунингдек, ғузорлик нафақахўр Шаҳар Қурбонова ҳам бир дона “ИЖ-16” русумли ов қуролини ўз хоҳиши билан топширди.

Аммо ўқотар қуролларни ноқонуний сақлаш тақиқланишини билса-да, қонунга зид иш тутган, бундай қуролларни яширинча ушлаб туришга ҳаракат қилаётган фуқаролар ҳам топилади. Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида  ана шундай 11 ҳолат аниқланди. Эндиликда бу фуқароларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланади.

Бир сўз билан айтганда, ноқонуний қурол асраш эл-юрт тинчлигига катта хавф туғдириши, қанча-қанча жиноятларга туртки бўлиши мумкинлиги барчага аён ҳақиқат. Шундай экан, фуқароларимиз ҳам бу ишга бефарқ бўлмаслиги, агар хонадонларида қандайдир ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар ёхуд шунга ўхшаш воситалар сақланиб қолганини билиб қолишса, уни зудлик билан тегишли органларга топшириши лозим. Бундай йўл тутиш юртимиз тинчлиги, оилаларимиз хотиржамлиги учун жуда муҳим эканини эсдан чиқармаслик лозим.

Аҳрор ҚУРБОНОВ,

вилоят ИИБ катта инспектори

Report typo