Урганч шаҳри мезбонлик қиладиган мусобақада мамлакатимизнинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари иштирок этади. Жумладан, ўсмирлар сафида 11 нафар ўғил бола, 9 нафар ўсмир қизлар баҳсларга киришса, ёшлар таркибидан 7 нафар йигит ва 3 нафар қиз ўрин эгаллаган.
Аҳамиятли жиҳати, терма жамоа сафидан 4 нафар вилоятимиз вакили ҳам ўрин олган бўлиб, уларнинг барчаси ўсмир қизлардир.
Хусусан, 44 килограмм вазн тоифасида Нигора Абдуллаева, 63 килограмм вазн тоифасида Зарнигор Абдураҳмонова, 69 килограмм вазн тоифасида Турсуной Жабборова ҳамда 75 килограмм вазн тоифасида Шодмоной Очилова мамлакат терма жамоаси сафида ўз маҳоратларини намойиш этади.
Мусобақада 30 мамлакатдан 311 нафар спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, хорижий давлатлардан ташриф буюрадиган кўплаб мутахассислар мусобақа расмийлари рўйхатидан ўрин олган.
Мазкур қитъа чемпионати Аргентинада бўлиб ўтадиган III ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмалар ўйналиши билан ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Ж.ҚИЛИЧЕВ