Германия Федератив Республикаси собиқ канцлери Ангела Меркелнинг мемуари китоблар сотуви бўйича мамлакат рекордини янгилади.
Бу ҳақда хабар тарқатган Media Control компанияси маълумотларида қайд этилишича, хотиралар китоби чоп этилганининг биринчи ҳафтасида 200 минг нусхадан кўпроқ сотилган. Бу жорий йилда мамлакатда нашр қилинган китоблар орасида энг юқори кўрсаткич бўлган.
Ангела Меркель китобини харид қилганларнинг 52 фоизи эркаклар, 48 фоизи аёллар эканлиги маълум қилинган. Айтилишича, 29 ёшгача бўлган ва 70 ёшдан ошган фуқаролар янги нашрга камроқ қизиқиш билдирмоқда. 30 ёшдан 70 ёшгача бўлганлар қизиқиши эса бир хилда тақсимланган.