АҚШ собиқ раҳбари Дональд Трамп агар жорий йил ноябрда ўтадиган навбатдаги президент сайловида ғалаба қозонса, унинг 2011 йил 11 сентябрда мамлакатда амалга оширилган теракт бўйича ҳужжатларни махфийликдан чиқариш режаси борлиги маълум бўлди. Номзоднинг интервьюси Fox News телеканали сайтида пайдо бўлган.
Шунингдек, Дональд Трамп Американинг 35-президенти Жон Кеннеди ҳаётига суиқасд иши бўйича материалларни эълон қилишга тайёрлиги ҳақида ҳам гапирган ҳамда америкаликларнинг МРБ ва ФҚБ каби органларга бўлган ишончини тиклашга умид қилаётганини таъкидлаган. Шу билан бирга у президент бўлган даврда Жон Кеннеди иши бўйича бир қанча ҳужжатларни махфийликдан чиқаришга аллақачон муваффақ бўлганини қайд этган.
Бундан ташқари, президентликка номзод олдин мамлакатни бошқарган муддат (2017-2021 йиллар)да бош прокурорни танлаш борасида бир неча бор хато қарор қабул қилганини айтган. Айни вақтда, унинг сўзларига кўра, Дональд Трамп ушбу лавозимда кўришни истаган бир нечта номлар бор.