Таниқли америкалик боксчи Майк Тайсон яна бир жанг ўтказиши мумкин. Бу гал 55 ёшли собиқ жаҳон чемпиони ҳамюрти - блогер Жейк Пол билан муштлашишга тайёр. Бироқ, бунинг учун яхшигина гонорар хоҳлаяпти.
The Sun манбасининг маълум қилишича, Тайсон 49 миллион АҚШ доллари эвазига Youtube платформаси блогерига қарши рингга кўтарилишга тайёр. Томонлар аллақачон жанг ўтказиш ҳақида мулоқотни бошлаган ва айни вақтда улар оғзаки келишувга эришди.
Қайд этиш ўринли, Майк Тайсон 2005 йилдан буён профессионал даражадаги жангларда иштирок этмайди. У ўзининг аввалги муштлашувини 2020 йилда Рой Жонсга қарши кўргазмали форматда ўтказган эди. Пол эса рингда UFC собиқ жангчиси Тайрон Вудли ҳамда Bellator собиқ чемпиони Бен Аскренга қарши иккита жанг ўтказган ва ҳар иккиси устидан ғалаба қозонган.
Тайсон ва Пол ўртасидаги ёш тафовути 30 йилни ташкил этади.