Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

21.08.2018


"СОFЛОМЖОН - ПОЛВОНЖОН"

- Мактаб ёшигача бўлган болаларни оммавий спортга жалб этиш, қизиқишини ошириш ҳамда уларни жисмоний ривожлантириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда, - дейди Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси вилоят ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси Бердиёр Холияров. - "Соғломжон - полвонжон" мусобақаси ҳам ана шу мақсадларни ўзида қамраб олган. Мусобақа бунгача туман (шаҳар) босқичида ташкил этилган бўлса, эндиликда энг сара жамоалар вилоят биринчилиги ғолиблиги учун кураш олиб бормоқда.

Мусобақада иштирокчилар "Моҳир ҳужумчи", "Қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз", "Тезлик эстафетаси", "Эпчиллик эстафетаси" каби 4 та шарт бўйича баҳс олиб боришди.

Дастлабки шартда болажонлар етти метрлик масофадан футбол тўпини дарвозага тўғри йўллаб кўришган бўлса, иккинчи шартда қиз болалар ҳалқани энг кўп айлантириш, ўғил болалар эса арқондан энг кўп сакраш борасида маҳоратларини намойиш этишди.

Шунингдек, учинчи ва тўртинчи шартларда эстафета ўйинлари воситасида иштирокчиларнинг тезлиги ва эпчиллиги синовдан ўтказилди. Жажжи болакайларнинг ҳар бир шартда тиришқоқлик билан ҳаракат қилиши, ўзига хос маҳорати йиғилганларга завқ-шавқ улашди. Уларнинг кўрсатган натижалари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Якуний натижаларга кўра, Шаҳрисабз туманидаги 19-сонли мактабгача таълим муассасаси жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. 2-ўрин Яккабоғ туманидаги 14-сонли мактабгача таълим муассасасига насиб этган бўлса, Муборак туманидаги 3-сонли мактабгача таълим муассасаси жамоаси 3-ўринга сазовор бўлди.

Ғолиб ва совриндор жамоаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Суратларда: мусобақадан лавҳалар.   

Report typo