Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни спортга жалб этиш, ўзаро маданий спорт алоқаларини ўрнатиш мақсадида ташкил қилинаётган ушбу тадбирда марафон югуриш, стол тенниси, армрестлинг, кураш, шахмат-шашка (ёшлар ва фахрийлар ўртасида), полвон тош кўтариш мусобақалари бўлиб ўтади.
Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Б.САЙФИЕВ