Мисол учун, вилоят божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Чироқчи туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида "Нексия" русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда текширилди. Натижада, ушбу автотранспорт воситасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро Г.З.га тегишли спорт сумкаси ичида 154,2 грамм қуритилган гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Шундан сўнг унинг кўрсатмалари асосида тадбир давом эттирилиб, шу туманда яшовчи Х.Б.га тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, ҳайдовчи ўриндиғи остидан 4,2 грамм гиёҳвандлик моддаси топилди.
Экспертиза хулосаларига кўра, ашёвий далил сифатида олинган қуруқ ҳолатдаги моддалар марихуана эканлиги маълум бўлди.
Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, жорий йилнинг ўтган даврида вилоят божхоначилари томонидан 11 ҳолатда 593,8 грамм гиёҳвандлик воситалари савдоси ҳамда 114 туп "гиёҳ" парвариши олди олинган.
Н.ХЎЖАЕВ