Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

18.05.2023


Сунъий идрок янги бош вазир "тайинлади"

ChatGPT сунъий идрок дастури Япония рақамли трансформация вазири Коно Тарони тўғри идентификация қила олмади, тизим уни мамлакат бош вазири сифатида қабул қилган. Бу ҳақда Bloomberg манбаси ёзмоқда.

"Мен ChatGPTдан Коно Таро ким деб сўрадим ва у нотўғри жавоб қайтарди. Шунинг учун сунъий идрок билан муносабатда эҳтиёт бўлиш керак", деган мансабдор.

Ўзи ҳақидаги сўровни киритганида дастур мансабдорни қандай идентификация қилганига оид саволга жавобан Коно Таро ChatGPT уни "Япония бош вазири" деб атаганини маълум қилган. Шу билан бирга, вазирнинг ўзи ишлашидаги камчиликларга қарамай, янги технологияларга ижобий ёндашади. 

Коно Таронинг сўзларига кўра, Япония ҳукумати Microsoft корпорацияси ва бошқа таъминотчилар билан сунъий идрок учун маълумотлар тўпламини яратишни муҳокама қилаяпти. "Япон ва бошқа тиллардаги маълумотлар тўплами инглиз тилидагига нисбатан камроқ, шунинг учун дастур адашган бўлиши мумкин", дея хулоса қилган вазир.

Report typo