Бутунжаҳон иқтисодий форуми (БИФ) ҳисоботидан кўринадики, 2027 йилга бориб дунёдаги 14 миллион иш ўрни йўқ бўлиб кетади. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берган.
Таъкидланишича, сунъий идрок (СИ)нинг амалиётга татбиқ этилиши иш ўринлари пайдо бўлиши ва йўқ бўлиб кетишига таъсир қилади. БИФ прогнозига кўра, бир томондан, СИ йўналиши мутахассислари бандлиги беш йилдан сўнг ўртача 30 фоизга ўсади. Бошқа томондан, котиблар ёки маълумотлар киритиш билан шуғулланувчи ходимлар ўз ишини йўқотади.
Айни вақтда, БИФ қайд этганидек, сунъий идрок бизнес билан боғлиқ муайян вазифаларнинг 34 фоизини бажараяпти. Бироқ иш берувчилар унинг келгуси ўсишини баҳолашда кам некбинликни намойиш қилган. Сўров натижаларига кўра, 2027 йилга келиб соҳадаги вазифаларнинг 42 фоизи автоматлаштирилади.
Эслатиб ўтиш жоиз, бунга қадар ҳам кўплаб таҳлилчилар келгусида бухгалтер, журналист, юрист каби қатор касбларни СИ эгаллашини башорат қилганди.