Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 декабрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Сунъий интеллектдан фаол фойдаланиш потенциал экологик ҳалокат хавфини келтириб чиқаради

14.11.2024


Сунъий интеллектдан фаол фойдаланиш потенциал экологик ҳалокат хавфини келтириб чиқаради

Халқаро олимлар гуруҳи сунъий интеллектдан фаол фойдаланиш потенциал экологик ҳалокат хавфини келтириб чиқаришидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Nature Computational Science журналида чоп этилган илмий мақолада сўз борган.

Тадқиқотчилар фикрича, сунъий интеллектдан фаол фойдаланиш компьютерларнинг тез эскиришига олиб келади ва уларни янгилаш заруратини юзага чиқариб, ўз навбатида, электрон чиқиндилар ҳажмини кўпайтиради.

Экспертлар 2023 йилдан 2030 йилгача бўлган даврда электрон чиқиндилар миқдори 5 миллион тоннага етиши мумкинлигини прогноз қилган. Бу сайёрадаги ҳар бир одам ўз смартфонини ташлаб юборса ҳосил бўладиган эквивалентга тенг. Олимларнинг таъкидлашича, одамлар муаммо кўламини етарлича баҳоламаслиги мумкин, ваҳоланки, ўтган йилдаёқ электрон чиқиндилар ҳажми 2,6 минг тоннага ортган.

Ушбу муаммо ечими учун тадқиқотчилар ускуналар ишлаб чиқарувчилари ва сунъий интеллект операторларига электрон компонентлардан қайта фойдаланиш стратегиясини ишлаб чиқишни таклиф этган. Жиҳозларни тежамкорлик билан ишлатиш сунъий интеллектга алоқадор чиқиндилар миқдорини 86 фоизга камайтиради, деб ҳисобламоқда олимлар.

 

Report typo