Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Азизбек НОМОЗОВ

18.01.2019


СУВ ЙЎЛИНИ СОЗЛАШ БАҲОНАСИДА...

Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси ходимлари томонидан вилоятдаги сув хўжалиги объектларини қуриш, таъмирлаш бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилганда, "Косондавсувмахсуспудрат" давлат унитар корхонаси участка бошлиғи М.Шарипов аслида бажарилмаган бир қанча ишларни бажарилди қилиб кўрсатгани ва бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож этгани аниқланди.

Жумладан, у "Қашқадарё сув қурилиш инвест" давлат унитар корхонаси техник назоратчиси Қ.Эшонқулов билан биргаликда, Касби туманидаги "Қорахўжа чаппа-2", Ғузор туманидаги "Янгикент-1", Муборак туманидаги "УР-2" суғориш тармоқлари таъмирланишида бажарилган ишлар ҳажмига қўшиб ёзган ва бунинг натижасида бюджет маблағларини ўзлаштирган.

Шунга кўра М.Шарипов ва Қ.Эшонқуловга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

Азизбек НОМОЗОВ,

инспекциянинг вилоят бошқармаси бош инспектори

 

Report typo