Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
31 декабрь, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Хуршида АБДУЛЛАЕВА.

06.03.2017


СУВ РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ – ДАВР ТАЛАБИ

Унга вилоятимиз ва республикамиз нуфузли олий ўқув юртларининг профессор ўқитувчилари, соҳага алоқадор ташкилот-муассасалар ходимлари ва мутахассислар таклиф қилинди.

Анжуман давомида дарё ҳавзалари сув ресурсларини барқарор бошқариш моделини яратиш (Қашқадарё ҳавзаси мисолида), очиқ ўзанларда оқим динамикаси тадқиқотларининг истиқболлари, бозор муносабатлари шароитида сувдан фойдаланиш режасини тузишни такомиллаштириш ва бошқа шу каби мавзуларда тақдимотлар ўтказилиб, маърузалар тингланди. Республикамизнинг жанубий ҳудудларини сув билан таъминлашнинг илмий-техник ечимлари борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

- Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш борасида бугунги кунда ечимини кутиб турган муаммолар бор, - дейди Тошкент ирригация ва мелиорация институти профессори Эрназар Маҳмудов. – Маълумки, республикамизнинг жанубий ҳудудларига сув Амударё ҳавзасидан йирик насос станциялари ёрдамида олинади ва бунинг учун катта маблағ сарф қилинади. Камроқ маблағ сарфлаб, сув ресурсларидан унумли фойдаланишнинг усул ва йўлларини ишлаб чиқиш, амалиётга татбиқ қилиш орқали кўплаб муаммоларни ҳал этиш мумкин. Шуни ҳам таъкидлаш ўринлики, бу борадаги масалаларни битта институт олимлари ҳал эта олмайди. Балки соҳада интеграциялашув жараёнини кучайтирибгина бундай масалаларга тез ва самарали ечим топиш мумкин. Бугунги анжуман шу мақсадда ташкил этилган.

Шунингдек, тадбир қатнашчилари шуъба йиғилишларида ўз маърузалари билан иштирок этиб, соҳада олиб борилаётган тадқиқотлар билан яқиндан танишишди, тажриба алмашишди. Мавзу доирасида янги таклифлар билдирилиб, муаммоларга биргаликда ечим изланди.

Анжуман доирасида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти олим ва талабалари томонидан амалиётга татбиқ этилаётган янги технологик лойиҳалар, қишлоқ хўжалигида ишлатишга мўлжалланган ускуналардан иборат кўргазма намойиши бўлди. Кўргазма доирасида иштирокчилар сув ва ўғитни тежайдиган ва зараркунандаларни самарали йўқотадиган электрооптик асбоблар, пушта олгич-ўғитлагич, полиз экинлари етиштиришда тупроққа ишлов беришга мослаштирилган комбинациялашган агрегатлар, зовур оқимини ростловчи қурилма ло-йиҳалари билан танишиб, ўзаро фикр алмашишди.

Хуршида АБДУЛЛАЕВА.

Report typo