Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Сув сунбули, лантана бутаси ва қора каламуш - энг хавфли инвазив турлар учлиги

07.09.2023


Сув сунбули, лантана бутаси ва қора каламуш - энг хавфли инвазив турлар учлиги

Ерда глобал биохилма-хилликка зарар етказувчи камида 3,5 минг инвазив (бир ҳудудга бошқа манзилдан келиб қолган ва маҳаллий экологияга хавф солувчи) ўсимлик ва ҳайвон турлари яшайди. Ҳар йили инсоният улар сабаб 423 миллиард доллар йўқотмоқда, дейилади БМТнинг биохилма-хиллик ва экотизим хизматлари бўйича ҳукуматлараро илмий-сиёсий платформаси (IPBES) янги ҳисоботида. 

"Инвазив бегона турлар биохилма-хилликка жиддий хавф солади ва табиатга қайтариб бўлмас даражада зарар етказиши, жумладан, турларнинг ҳам маҳаллий, ҳам глобал миқёсда йўқ бўлишига олиб келиши мумкин, шунингдек, инсон фаровонлигига ҳам таҳдид туғдиради", дейилади ҳужжатда.

IPBES хулосаси тўрт ярим йил давомида тадқиқот устида ишлаган 86 нафар олим томонидан тайёрланган.

Унга кўра, сув сунбули, лантана бутаси ва қора каламуш энг хавфли инвазив турлар учлигига киради. Сунбул сув оқимларини тўсиб қўйиб, балиқчиликка зарар етказади, летанта тезда бошқа маҳаллий турдаги ўсимликларни сиқиб чиқаради, қора каламуш эса тропик ороллардаги барча судралиб юрувчилар ва қушлар 40 фоиздан 60 фоизгача йўқ қилингани учун жавобгар.

Инвазив турлар ҳақидаги хабарларнинг энг кўпи Шимолий ва Жанубий Америкадан келган (34 фоиз), улар ортидан Европа ва Марказий Осиё (31 фоиз), Осиё-Тинч океани минтақаси (25 фоиз) ва Африка (7 фоиз) бораяпти.

Хабарларнинг тўртдан уч қисми қуруқлик экотизимига, асосан ўрмонли ҳудудлар ва шимолий ўрмонларга тааллуқли. Ҳисобот муаллифларининг аниқлашича, 1970 йилдан буён бегона турларнинг босқинидан кўрилган зарар ҳар ўн йилда 400 фоизга ўсган.

 

Report typo