Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

27.09.2018


СУВДАЙ КЎРИНАДИ, БИРОҚ...

Бироқ бу каби таомилларни билса-да, ўрнатилган тартибни четлаб, тақиқланган маҳсулотни юртимизга олиб киришга уриниш ҳолатлари учраб турибди.

Вилоят божхона бошқармасидан маълум қилишларича, Қарши халқаро аэропортида Москва-Қарши йўналишида парвозини якунлаган ва “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган Ж.Ш.нинг ҳаракатлари шубҳа остига олинган. Унинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, 1 ва 2 литр ҳажмдаги елим идишларда жами 5 литр этиль спирти қонунга зид равишда олиб ўтилаётгани аниқланган.

Яна бир ҳолатда, худди шу йўналишда парвозини якунлаган Н.А. ҳам мамлакатимизга олиб кирилиши тақиқланган 6 литр спиртни 2 литрли ҳажмдаги “баклашка”га жойлаб олиб ўтмоқчи бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo