Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
12 март, чоршанба. 2025 йил                         Махсус версия RU

06.02.2025


Тўлақонли ҳордиқ иммун тизими ишини яхшилайди

Хитойнинг Сучжоу университети олимлари дам олиш кунларидаги қўшимча уйқу соатлари қариш жараёнини секинлаштиришга ва турли касалликлар, жумладан, деменция (хотиранинг пасайиши) ривожланиши эҳтимолини камайтиришга ёрдам беришини тасдиқлашди. Илмий иш натижалари Journal of Suzhou University нашрида эълон қилинган.

Кўнгиллилар иштирокидаги тадқиқотлар шанба ва якшанба кунларидаги бир-икки соатлик қўшимча уйқу иш ҳафтаси давомида тўпланган тунги ҳордиқдаги тақчиллик ўрнини қисман қоплашга хизмат қилишини кўрсатган. Дам олиш кунларидан тикланиш учун фойдаланувчи одамларда доимо тўйиб ухламайдиганларга нисбатан эрта қариш эҳтимоли 34 фоизга, деменция ривожланиши хавфи эса 70 фоизга камаяркан.

Бироқ, тадқиқотчиларнинг қайд этишларича, фақатгина дам олиш кунлари уйқу тақчиллигини тўлдириш ҳар доим ҳам самарали эмас. Улар барқарор уйқу графигига амал қилишни ва организм ҳар кеча камида етти-саккиз соат дам олишини таъминлашни тавсия қилишган. Бинобарин, кўпгина тадқиқотларда ҳам тўлақонли ҳордиқ иммун тизими ишини яхшилашга хизмат қилиши тасдиқланган.

Report typo