Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

22.02.2017


ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ — ҲАМ ДАВО, ҲАМ ШИФО

Унда олимларнинг "Соғлом овқатланиш ривожининг тарихий даврлари", "Соғлом овқатланиш ва овқатдан заҳарланиш ҳолатлари", "Экотоксинларнинг ҳазм жараёнига таъсири", "Генетик модификацияланган маҳсулотларнинг фойдаси ва зарари", "Ҳозирги даврда етиштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг баъзи экологик жиҳатлари" каби мавзулардаги маърузалари тингланди.

- Танамизнинг тўғри ўсиши, ривожланиши ва фаол ҳаёт кечиришини таъминлаш, чидамлилик истеъмол қилинадиган овқат ва ҳар хил ичимликлар орқали  олинадиган зарур озиқ элементларига боғлиқ, - дейди  Тошкент тиббиёт академияси профессори Г.Шайхова. - Шундай экан, тўғри овқатланиш саломатликни мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олишга имкон беради. Зеро, овқатланиш орқали кимёвий ва биокимёвий хусусиятига кўра бир-биридан фарқ қиладиган 80 дан зиёд озиқ элементларининг танамизга тушиши аниқланган. Соғлом ҳаёт кечириш учун бу моддалар инсон танасида муайян миқдорда ва нисбатда бўлиши зарур.

Иштирокчилар конференция ишини шўъбаларга бўлинган ҳолда давом эттиришди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Report typo