Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
17 апрел, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Олим БОҚИЕВ

03.05.2018


ТЎРТ НАФАР СПОРТЧИМИЗ

Чемпионатнинг тўсиқлар оша 110, 440 ва 3000 метр масофага югуриш баҳсларида Раҳмон Итолмасов, Исҳоқ Бобошарипов, Ўғилой Музаффарова олтин медалларни қўлга киритишди.

10 минг метр масофага спортча юриш бўйича ўғил болалар ўртасида ўтган мусобақаларда Азимжон Номозов, қиз болалар иштирокидаги беллашувларда Моҳичеҳра Мелиқуловага етадигани топилмади. Шунингдек, диск, ядро улоқтиришда терма жамоамиз аъзолари Нодир Мейлиев ҳамда Дилшод Тоғаев 3-ўринни банд этишди.

Қизғин ўтган эстафетали югуриш, узунлик, уч ҳатлаб ва баландликка сакраш синовларида ҳам вилоятимиз спортчилари юқори натижаларни кўрсатишди.

Мамлакат чемпионати баҳслари якунида фаол иштирокчилар аниқланди ва вилоятимиз терма жамоаси аъзолари Нозлия Равшанова ҳамда Раҳмон Итолмасов энг фаол қатнашчи, дея эътироф этилди.   

Таъкидлаш жоизки, енгил атлетика бўйича баҳсларда вилоятимиз шаънини муносиб ҳимоя қилган спортчилар - Исҳоқ Бобошарипов, Бахтиёр Нурматов, Азимжон Номозов ва Моҳичеҳра Мелиқулова олий ўқув юртига кириш учун имтиёзли йўлланмани қўлга киритишди.

  Олим БОҚИЕВ,

енгил атлетика федерацияси вилоят бўлими ижрочи директори

Report typo