Унда вилоят халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги муассасалар, қатор корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашди.
- Жорий йилда университетни 23 та таълим йўналиши бўйича 1420 нафар бакалавр ва 11 та мутахассислик бўйича 49 нафар магистр тамомлайди, - дейди университетнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Бекзод Жўраев. Эндиги масала - уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш.
Меҳнат ярмаркаси давомида 40 нафарга яқин битирувчи ва иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномаси имзоланди.
Замира РЎЗИЕВА.