Унда вилоятимизда фаолият олиб бораётган тижорат банклари, қатор корхона ва ташкилотлар вакиллари мавжуд бўш ўринлари билан қатнашди.
- Жорий йилда факультетни 5 та таълим йўналиши бўйича 128 нафар бакалавр ва 2 та мутахассислик бўйича 13 нафар магистр тамомлайди, - дейди иқтисодиёт факультети деканининг маънавий-маърифий ишлар бўйича муовини Комилжон Мирзаев. - Галдаги масала уларнинг бандлигини таъминлаш ва етук мутахассис бўлишларига кўмаклашишдир.
Меҳнат ярмаркаси давомида битирувчилар ва иш берувчилар ўртасида қатор меҳнат шартномалари имзоланди.
Замира РЎЗИЕВА