Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

23.06.2020


ТАЪТИЛДАН ҚАЙТГАЧ, ИШГА ОЛИШМАДИ

Инсон, меҳнат ва қонун

Бугун аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсизларни ўз мутахассислиги бўйича, ё бўлмаса мавсумий ишларга жалб қилиб, манфаатдорлигини ошириш ҳар қачонгидан муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки карантин чекловлари кўплаб оилалар иқтисодий имкониятини чеклаб, турли қийинчиликларни юзага келтиргани бор гап. Қолаверса, бўш иш ўрни борми, уни “асраб-авайлаб” ўтиришдан ҳеч қандай фойда йўқ. Кўп кишиларнинг бекор юрганига ана шундай бўш иш ўринларини яшириш, кўп ҳолларда таниш-билишга раво кўриш сабаб бўлаётганидан эса кўз юмиб бўлмайди. Ҳали у корхона, ҳали бу идора эшигида сарғайиб, иш тополмаган фуқаро юқори идоралардан мадад кутади.

Худди шундай, Қарши шаҳридаги Махсумобод маҳалласида яшовчи Н.Зокиров вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилиб, ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашишда амалий ёрдам беришни сўради. Тез орада иш ҳам топила қолди – фуқаро “Қашқадарё сув таъминоти“ МЧЖ директорининг буйруғи билан ишга қабул қилинди.

Қарши тумани Бешкент шаҳрида яшовчи Д.Боқиева эса вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказида ишлаб, туғруқ таътилига чиққан эди. Бироқ таътил тугаганидан сўнг бош врач унинг ишга чиқишини хоҳламади.

Вилоят адлия бошқармасидан хабар беришларича, ушбу ҳолат бўйича бошқарманинг қонуний аралашуви билан вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачининг жорий йил 9 июндаги буйруғига асосан Д.Боқиева тўлиқ ставка асосида ишига қайтди.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo