Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Мирзоҳид ЖЎРАЕВ

09.04.2019


ТАДБИРКОР ҚУРИЛИШ ҲАЖМИ ОРТИШИДАН МАНФААТДОР

Тўғри, бугун воҳамизда кечаётган бунёдкорлик ишлари кўламини баҳолаш учун бу рақамларга кўз ташлашнинг ҳожати йўқ. Қурилишлар миқёсини амалда ҳам ҳамма кўриб-билиб турибди. Аҳамиятлиси, айни шу жараён жадал тус олгани сари воҳамизда саноатнинг бошқа бир соҳаси - қурилиш индустрияси фаол ривожланишига кенг йўл очилаяпти. Натижада шу фаолиятга ихтисослашган корхоналар фаолияти барқарорлиги таъминланмоқда. Ўз навбатида, турдош ишлаб чиқарувчиларнинг кўпайиши тармоқда кучли рақобат юзага келишига хизмат қилмоқда.

Қарши шаҳридаги "Нахшаб антиқа савдо" масъулияти чекланган жамияти иш бошлаганига ҳам 3 йил бўлади. Корхона раҳбари Ўктам Шоймардоновнинг айтишича, шу даврда ушбу тадбиркорлик субъектида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошиб бормоқда.

- Аввал бошда 1 миллиард сўм атрофида маблағ тикиб,  замонавий қувватни ишга туширгандик, - дейди ишбилармон. - Ҳозир фойдаланишда бўлган ускуналаримиз Россиядан келтирилган. Эндиликда ҳар ойда ўртача қарийб ярим миллиард сўмлик темир-бетон буюмини реализация қилмоқдамиз. Вилоятимиздаги кўп қаватли ва намунали уйларни, янги барпо этилаётган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш қувватларини қурилиш материаллари билан узлуксиз таъминлаб келаяпмиз. Қолаверса, аҳоли буюртмаси ҳам катта улушни ташкил этади. Маҳсулотимиз тури 30 хилдан ошади. Биргина ёпқич плитанинг 25 хилини тайёрлаяпмиз. Шунингдек, темир-бетон устунлар, бордюрларга ҳам талаб мавжуд. Шундай суръатда ишлай олганимиз туфайли ҳозирда корхонамизда 10 дан ортиқ кишини меҳнат билан доимий банд этишга эришдик.

Таъкидлаш ўринлики, кичик бизнеснинг устунлиги унинг ҳар қандай вазиятда ҳам бозор коньюнктурасига, мавжуд талаб ва таклифга тез мослаша олишидадир. Бу жиҳатни ишбилармоннинг келгуси режаларидан ҳам пайқаш мумкин. Мулкдор корхонани бошқа бир янги тармоқ ҳисобига юксалтиришни мақсад қилган. Тикувчилик маҳсулотлари, асосан, импорт ўрнини босувчи кийим-кечаклар ишлаб чиқаришни ташкил этиш кўзда тутилган. Тадбиркор ушбу лойиҳани кейинги йил бошида ҳаётга татбиқ этиш ниятида.

Мирзоҳид ЖЎРАЕВ 

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

 

Report typo