Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Собир НАРЗИЕВ

24.04.2017


ТАДБИРКОРЛИК – ФАРОВОН ҲАЁТ АСОСИ

Шунга мувофиқ, ҳозирги пайтда жойларда аҳолида тадбиркорлик кўникмасини шакллантириш, кам таъминланган оилаларни тадбиркорликка жалб этиш орқали уларнинг турмуш фаровонлигини ошириш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Яқинда Яккабоғ туманидаги Нурли йўл маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам эҳтиёжманд оилаларга товуқ берилди.

- Бу мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш ва аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш биринчи ўринда эканининг яққол ифодасидир, - дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳром Эшдавлатов. – Маҳалламиздаги кам таъминланган 43 та оиланинг ҳар бирига 40 бошдан товуқ тарқатилди. Аҳамиятлиси, ушбу товуқларни тумандаги “Кумуш куз файзи” агрофирмаси ҳомийлик ҳисобидан ва ҳеч қандай моддий манфаатларсиз бермоқда. Бу эса ушбу оилаларнинг моддий аҳволи яхшиланиб, доимий даромад манбаига эга бўлишига замин ҳозирлайди.

Маҳаллада шунингдек, тижорат банкининг имтиёзли кредитлари асосида 48 та хонадон 50 тадан, 4 та хонадон 100 тадан товуқ олиб, паррандачилик билан шуғулланаётган бўлса, 18 та оила вакиллари қорамол боқишни йўлга қўйишган. 

Собир НАРЗИЕВ

Муаллиф олган сурат.

Report typo