Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

21.05.2021


Талаба ўзини яккалаш учун 11 кунни дарахтда ўтказди

Ҳиндистоннинг Телингана штатида яшовчи ўн саккиз ёшли йигит коронавирусга топширган тести натижаси мусбат чиққач, ўзини яккалаш мажбурияти сабаб ўн бир кунни дарахтда ўтказди.

India.com сайтида баён қилинишича, тахминан бир ой олдин, яъни Ҳиндистонда касалланиш ўзининг авж палласига чиққан дамларда Шива Ҳайдарободдан туғилган қишлоғи Котанадикондага қайтди, аммо Covid-19 ҳамласидан қочиб қололмади. У текширувда аниқланган мусбат натижа билан бирга, касалликни    бошқаларга юқтирмаслик учун ўзини яккалаш тавсиясини ҳам олди. Бироқ, Шиванинг ота уйида фақат битта хона бор, яқинроқдаги меҳмонхоналар тўлиб-тошган. Шу боис талаба вазиятга мустақил тарзда ечим топиш йўлини излади.

Шива уйи ёнида ўсган дарахтни танлади: айнан унда ўзига вақтинчалик бошпана ҳозирлади. У фақат тунда зарур эҳтиёжлари учун пастга тушган, буюмлар ва овқатни эса арқон боғланган челак билан тортиб олган. Вақтини ўқиш ва ижтимоий тармоқлар орқали дўстлари билан мулоқот қилиб ўтказган.

Котанадиконда қишлоғи, умуман Телинган штати учун бу ноёб ҳолат эмас: яна кўплаб аҳоли вакиллари далалар, чайла ва дарахтларда ўзини яккалашга мажбур бўлган.

Report typo