Бу Муллатўйчи Тошмуҳаммедов номидаги вилоят мусиқали драма театрида ўтказилган талабалар театр студиялари фестивалининг ҳудудий босқичида ҳам яққол намоён бўлди.
Фестивалда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг “Ниҳол” студияси Чингиз Айтматовнинг “Асрга татигулик кун” асари асосида саҳналаштирилган “Манқурт”, Термиз давлат университетининг “Чашма” талабалар студияси Абдулла Авлоний қаламига мансуб “Адвокатлик осонму?”, Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалининг “Ал-Хоразмий” жамоаси “Кўк кит” спектакллари билан иштирок этишди.
- Эътироф этиш керак, талабалар профессионал даражага эга бўлмаса-да, ўз устида ишлашга, ижрони ҳис қилишга ҳаракат қилишган, - дейди Муллатўйчи Тошмуҳаммедов номидаги вилоят мусиқали драма театри режиссёри Акбар Бердиев. – Энг муҳими, бугунги жараёнлар, жамиятда учрайдиган турли иллатлар уларнинг назаридан четда эмас. Ёшлар ён-атрофдаги воқеа-ҳодисаларга теран нигоҳ билан қарашга интилаётгани қувонарли.
Саҳна асарларини тажрибали актёр ва актрисалар, жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. Уларнинг якдил фикрига кўра, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг “Ниҳол” талабалар студияси ижроси 1-ўринга лойиқ кўрилди.
Ғолиб жамоа ва фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Н.ХЎЖАЕВ