Президентимиз томонидан ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш бўйича илгари сурилган бешта муҳим ташаббус асосида ташкил этилган ушбу саёҳат давомида иштирокчилар маданий меросимиз, аждодларимиз тарихи билан танишишди.
Саёҳат давомида музей экскурсоводлари иштирокчиларга музей тарихи, ундаги экспонатлар, миллий қадриятларимизни ўзида мужассам этган ноёб топилмалар ҳақида гапириб берди.
Музейдан жой олган ҳар бир экспонатни катта қизиқиш билан томоша қилганлар тарихимиз ҳақида янада кўпроқ билимга эга бўлди ва ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олишди. Айниқса, аждодларимизнинг қадимги кийиниш маданияти, ҳунармандчилик маҳсулотлари барчада катта қизиқиш уйғотди.
Айтиш жоиз, бундай саёҳатлар давомида ёш авлоднинг ҳар бир вакили қалбида Ватанга муҳаббат, ўз тарихи ҳамда ота-боболардан қолган ёдгорликлардан ғурурланиш туйғуси шаклланиши шубҳасиз.
СОЖИДА
Суратлар муаллифи Собир НАРЗИЕВ.