Полиция итини тишлаб олган ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига қаршилик кўрсатган британиялик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дея хабар тарқатди Telegraph газетаси.
Буюк Британия шарқий қисмидаги Гримсби шаҳрида туғилган Мэтью Боултер исмли шахс одамлар гавжум нуқтада бир неча кишига ҳамла қилгач, воқеа жойига полиция чақирилган. Ходим уни қўлга олишга уриниши чоғида тартиббузар қаршилик кўрсатган. Шунингдек, тўсиқни полициячи устига тепиб қулатиши натижасида ходим енгил жароҳат олган. Хизмат ити тартиббузарни ушлашга ёрдам беришга чоғланганда эса Мэтью Боултер жониворнинг бошидан тишлаб олган ва бўйинбоғини бурай бошлаган. Охир-оқибат уни хибсга олишга муваффақ бўлинган.
"Гримсбилик Мэтью Боултер тезкор хизмат ходимига қаршилик кўрсатиш, ҳайвонга сабабсиз азоб бериш, ҳамла қилиш, жиноий зарар етказиш ва иккита калтаклаш ҳолати бўйича ўзининг айбини тан олгач, ҳукм қилинган", дейилади нашр хабарида.
Қайд этилишича, жабрланган ит тезда тикланиб, кейинги кунданоқ хизматни давом эттиришга киришган.