Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Музаффар ТУРОПОВ

01.05.2017


ТАШАББУСКОРЛИК ВА МАСЪУЛИЯТ

Тадбирда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга ошириладиган ишлар ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2015-2019 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастурида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлашда ҳудудий партия кенгашлари, бошланғич ташкилотлар, депутатларнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунга кўра, белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида таъминлаш чораларини кўриш, 2017 йилда иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш, депутатлик гуруҳлари, доимий комиссиялар йиғилишларида ва сессияларда мутасадди идоралар раҳбарларининг бу борадаги ахборотларини эшитиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, аҳоли орасида шахсий ёрдамчи хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қорамол, қўй-эчки, қуён боқиш ва гўшт етиштириш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ихчам иссиқхоналар ташкил этишнинг афзалликлари ҳақида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Музаффар ТУРОПОВ

Report typo