Худди шундай тадбир Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалида ҳам ташкил этилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, илмий марказ меҳнат жамоаси ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Таъсис йиғилишида марказнинг бошланғич ташкилоти етакчиси ҳамда сардорлар кенгаши таркиби сайлаб олинди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи том маънода мамлакатимиз ёшларининг орзу-истакларини рўёбга чиқарадиган, уларга амалий ёрдам кўрсатадиган ва ташаббусларини қўллаб-қувватлайдиган ташкилотга айланиб бормоқда. Шундай экан, иттифоқнинг бошланғич ташкилот етакчиларидан ҳам жуда катта масъулият ва ташаббускорлик талаб этилади.
– Зиммамдаги масъулиятли вазифани бажаришда куч-ғайратим ва салоҳиятим, бор имкониятимни ишга соламан, - дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси этиб сайланган Фарҳод Бўронов. – Бизнинг жамоамизда 1200 нафардан зиёд киши меҳнат қилаётган бўлса, шунинг 650 нафарга яқинини ёшлар ташкил этади. Шундай экан, биз жуда катта кучмиз ва бу кучни юртимиз равнақи йўлида бирлаштириб, мамлакатимизнинг янада гуллаб-яшнаши учун сарфлашга ваъда бераман.
Тадбирда бошланғич ташкилот фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар билдирилди.
Аҳрор СОДИҚОВ