Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

08.07.2020


Ташувчилардан йўлкира асоссиз ошишига йўл қўймаслик сўралди

Танқиддан сўнг

“Qashqadaryo” газетасининг 2020 йил 7 июль сонида “Транспорт бошқармасидагилар! Томошабинлик токайгача?!” сарлавҳали мақола эълон қилинган, унда бугунги кунда айрим йўналишсиз такси ҳайдовчилари вазиятдан фойдаланиб йўлкирани инсофсизларча ошириб олгани ва бу ҳолат аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани айтилган эди.

Вилоят транспорт бошқармасидан маълум қилишларича, мақола чоп этилган куннинг ўзидаёқ муаммо асосли экани эътиборга олиниб, ташувчи корхоналар раҳбарлари билан учрашув ташкил этилган.

Бошқарма бошлиғи Шерзод Норбобоев айни карантин шароитида сариқ таксилар йўлкирани аввалгидан қиммат қилиб олгани инсофдан бўлмаслигини, одамларга оғирлик қилаётганини таъкидлаб, ҳозирги ижтимоий-иқтисодий вазиятни ҳисобга олиб, адолатли нарх таклиф этиш мақсадга мувофиқ бўлиши тушунтирилган. Шунингдек, ҳайдовчиларнинг йўловчи ташишда карантин қоидаларига қатъий амал қилишини таъминлаш сўралган.

Таъкидланишича, рейд тадбирларида йўлкира масаласи алоҳида назоратга олинади.

Report typo