Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

10.02.2021


ТАТУ ҚАРШИ ФИЛИАЛИ ЎҚИТУВЧИСИ НАВОИЙ ИЖОДИНИ МОБИЛЬ ИЛОВАГА ЖАМЛАДИ

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалининг дастурий инжиниринг кафедраси ёш ўқитувчиси Акбар Баҳриддинов буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб махсус мобиль илова яратди.

Иловада Навоийнинг 150 га яқин ижод намуналари жамланган бўлиб, ўқувчи ўзи истаган ғазал ёки рубоийдан офлайн тарзда фойдаланиши мумкин. Шунингдек онлайн режимда кўплаб ғазалларининг аудио формати ва асарларининг электрон шаклдаги кўринишлари ҳам мавжуд.

-                     Мобиль иловамиз андроид тизимида ишловчи мобиль қурилмалар учун мўлжалланган бўлиб, тез кунда “Play Market” платформасига жойлаштирилади ва барча инсонлар уни бепул юклаб олиш имкониятига эга бўлади, - дейди Акбар Баҳриддинов. -  Шунингдек, келгусида уни янада мукаммаллаштириб, бойитиб борамиз.

 Ж.БОЙМУРОДОВ

 

Report typo