Қашқадарё вилоят телевидениеси ижодкорлари ҳам ана шу талабларга ҳамнафас ҳаракатланиш учун доимий изланишда. Бунда муҳим роль ўйнайдиган моддий-техник базани ривожлантириш борасида телевидениеда янгиликлар бисёр.
- Телемарказимиздаги студия янгидан жиҳозланди, - дейди Қашқадарё телерадиокомпанияси директори ўринбосари Жаҳонгир Тўйчиев. - Яна қўшимча иккита студия таъмирланиб, бири "Олтин воҳа" мусиқий дам олиш дастури, иккинчиси ток-шоуларни тасвирга олиш учун мослаштирилди. Натижада муаллифлик кўрсатувларимиз сони ҳам ошди. Томошабинлар дилидаги гаплар айтиладиган ток-шоу ва турли маърифий-маънавий дастурларни эфирга узатаяпмиз.
Суратларда: вилоят телевидениеси ижодкорлари фаолиятидан лавҳалар.
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.