Унда кенг жамоатчилик вакиллари, коллеж ўқитувчи ва ўқувчи ёшлари иштирок этди.
Маълумки, терроризм юксак маънавий тамойилларга зид равишда ёвуз мақсадлар йўлида куч ишлатиб, одамларни гаровга олиш, ўлдириш, ижтимоий объектларни портлатиш, халқни қўрқув ва ваҳимага солишга асосланган зўравонлик усулидир. Терроризм қандай ниқоб остида амалга оширилмасин, моҳиятан инсониятга, тараққиётга ва эзгуликка қарши жиноятдир. Терроризмга қарши кураш ҳозирги даврда муҳим вазифа, тинчлик ва барқарорликни сақлаш ечимига айланди.
Тадбирда шулар хусусида сўз юритилиб, Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан маъқулланган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун асосида терроризмга қарши курашиш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш, террорчиликка оид жиноятларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, "Терроризмга қарши кураш тўғрисида"ги ва "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунларга киритилган тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан тушунчалар берилди.
Қатнашчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди. Мавзуга оид видеофильм намойиши барчада катта таассурот қолдирди.
Музаффар ТУРОПОВ