Хабарингиз бор, айни кунларда мамлакатимизда олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда.
Маълумотларга кўра, 4-5 сентябрь кунлари ўтган имтиҳонларда иштироки кутилган 117 минг абитуриентдан 111 минг 280 нафари ёки 95,1 фоизи тест топширган, 5 минг 574 абитуриент эса имтиҳонга келмаган.
10 абитуриентнинг тана ҳарорати 37° C дан юқори бўлгани учун имтиҳонларда қатнашишига рухсат берилмаган.
61 абитуриент ҳудудга кириш жойида: 49 нафари телефон, 8 нафари шпаргалка, 4 нафари бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлгани учун қўйилмаган.
Имтиҳон жараёнида тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли 75 нафар абитуриент четлатилган.
Бу борада энг кўп ҳолат вилоятимизда аниқланиб, абитуриентларнинг 15 нафари телефон ва электрон қурилмалар, 2 нафари тест материалларини олиб чиқишга уринганлиги учун четлатилган.
4 сентябрдаги тест синови натижалари таҳлили, айрим ҳудудлардаги абитуриентлар нисбатан юқори балл тўплаганини кўрсатди.
Жумладан, Қашқадарё вилоятида 10 минг 470 нафар абитуриентдан 156 нафари ёки 1,5 фоизи, Қорақалпоғистон Республикасида 5 минг 889 абитуриентдан 76 нафари ёки 1,3 фоизи,Тошкент шаҳрида 18 минг 706 абитуриентдан 126 нафари ёки 0,7 фоизи, Хоразм вилоятида 6 минг 970 абитуриентдан 100 нафари ёки 1,4 фоизи 162,5 баллдан юқори балл тўплаган.
НАСРИДДИН