Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Иқтисодиёт
  • Ўтган йили халқаро туризм 2,4 триллион доллар йўқотди, бу йил ҳам шундай бўлиши кутилаяпти

06.07.2021


Ўтган йили халқаро туризм 2,4 триллион доллар йўқотди, бу йил ҳам шундай бўлиши кутилаяпти

Жорий йилда жаҳон туризмида яхшиланиш кутиш керакмас. Савдо ва тараққиёт бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНКТАД) ва БМТ ҳузуридаги Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) конференцияси маърузасида шу тўғрида хабар қилинади. 

2020 йилда пандемия сабаб глобал туризм ва унга ёндош (умумий овқатланиш, меҳмонхона бизнеси каби) соҳалар йўқотиши 2,4 триллион долларни ташкил этган. Шунингдек, БМТ баҳоси бўйича тизим жорий йилда ҳам 1,7 триллион доллардан 2,4 долларгача зарар кўриши кутилаяпти. Бинобарин, халқаро саёҳатлар қаторасига иккинчи йил 75 фоизга қисқарди.

Мисол учун, Россия туроператорлар ассоциацияси вице-президенти Дмитрий Горин баёнотига кўра, жорий йилда мамлакат туризм бозори даромадлари 60 фоизга тушиб кетди. Соҳанинг йўқотиши 1,3 триллион рублни (қарийб 18 миллион АҚШ доллари атрофида) ташкил қилади. Ўтган йили Россия туризм саноатининг фақат чет эллик сайёҳлар камайиши ҳисобидан йўқотиши 8-9 миллиард долларга баҳоланган.

Report typo