Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

МИРЖАҲОН

21.06.2018


ТИББИЁТ СОҲАСИДА ҲАМ СОҒЛОМ РАҚОБАТ ШАКЛЛАНМОҚДА

- Албатта, бунга асосий сабаб юртимизда хусусий тиббиёт ривожига қаратилаётган юқори эътибордир, - дея жавоб беради жамият раҳбари Машраб Соҳибов. – Айтишим керак, бу қарорга келишимиз осон бўлмади. Корхона таъсисчилари ўзаро кенгашиб, шу соҳага инвестиция йўналтирадиган бўлдик. Боиси, биринчидан, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорлари билан мазкур тармоқда фаолият юритиш истагидаги ишбилармонларга кўплаб имтиёз ва қулайликлар яратиб берилди. Бунда асосий талаб эса хизмат кўрсатиш сифати юқори ва замон талабларига жавоб берсин. Қолаверса, мамлакатимизда тиббиёт истиқболли, муваффақиятли бизнес қилиш мумкин бўлган соҳалардан биридир. Шуларни ҳисобга олиб, фурсатни қўлдан бой бермадик. 2017 йил августда янги тиббиёт марказимиз фойдаланишга топширилди. Бунинг учун 5 миллиард сўм ўз маблағимиз ва 4,5 миллиард сўм тижорат банки кредитини сарфладик.

Буниси тушунарли, эҳтиёж юқори фаолиятдан яхши даромад олиш – тадбиркорнинг мақсади. Бундан жамиятга ҳам наф келиши эса яна бир муҳим масала. Савол туғилиш мумкин: шунча саъй-ҳаракат амалда ўзини оқлаяптими? Тиббий марказ   фаолияти билан танишиш асносида эса бунга жавоб топгандек бўлдик.

Асосан ташхислаш ва даволашга ихтисослашган клиника 4 қаватли замонавий бинода жойлашган. Пастки қисмда лаборатория ва физиотерапия бўлими жойлашган бўлиб, улар хорижнинг илғор тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган. Иккинчи қават эса тўлиқ диагностика бўлими деб юритилади. Марказда стационар тартибда даволаниш имконияти ҳам бор. Бир мартада 20 нафар беморга хизмат кўрсатилади. Бунинг учун учинчи қаватда шароит яратилган.

- Марказимизга соҳанинг малакали мутахассисларини жалб қилганмиз, - дейди тадбиркор. – Ҳозирги вақтда бу ерда 43 нафар ходим меҳнат қилаётган бўлса, шунинг 12 нафари юқори тоифага эга шифокор саналади. Фаолиятимизни 4 йўналишда ташкил этганмиз. Гинекология, неврология шулар сирасига киради. Яқинда тўртинчи қаватда хирургия блогимиз ишга туширилди. Ҳар куни ўртача 200 нафарга яқин фуқарони қабул қилаяпмиз.

Таъкидлаш жоиз, бугунги бозор шароитида ҳар соҳада бўлгани каби тиббиётда ҳам рақобат керак. Ҳалол рақобат бор жойда, биринчи навбатда сифат ўсиши таъминланади. Фаолият замонавий технологияларга асосланади.

Тиббиёт соҳасида хусусий сектор иштироки кенгайиши эса шунга янада кўпроқ имкон бериши табиий. Мамлакатимизда мазкур тармоққа сармоя киритаётган тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган сиёсатдан ҳам шу мақсад кўзланганига шубҳа йўқ.

МИРЖАҲОН

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo