Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Отабек МАХМАДАЛИЕВ

23.10.2020


Тил – миллат кўзгуси

Ўзбек тили байрами куни бу йил ўзгача кўтаринкилик билан нишонланди. Тилимиз мавқеини янада юксалтиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар эса давом этмоқда.

Хусусан, шундай тадбирлардан бири вилоят божхона бошқармасида ҳам бўлиб ўтди. Таъкидланганидек, она тили нафақат унда сўзлашувчи инсонларнинг ўзаро муомала воситаси, балки миллатнинг фахри, ғурур манбаи, маънавий бойлиги ҳамдир. Миллатнинг тарихи, бугуни, келажаги энг аввало унинг она тилида акс этади.

Эътиборлиси, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишидан 31 йил ўтиб бу борада яна бир қутлуғ қадам қўйилди. Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармонда қайд этилганидек, халқимизнинг кўп асрлик маданий, илмий-маърифий ва бадиий тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг ёрқин ва бебаҳо маҳсули бўлган ўзбек тили жаҳондаги бой ва қадимий тиллардан биридир.

Тадбирда ўзбек халқининг миллий маданияти ва ўзига хослигини ифода этувчи восита бўлмиш ўзбек тилининг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш, тилнинг давлат тили мақомидек салоҳиятини изчил ва тўлиқ рўёбга чиқариш муҳим вазифа экани таъкидланди.

Отабек МАХМАДАЛИЕВ,

вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Report typo