Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.МУРОДОВ

10.05.2017


ТИНЧЛИК – БЕБАҲО НЕЪМАТ

Шундай тадбирлардан бири Қарши шаҳридаги “Gissarneftgaz” қўшма корхонаси мажлислар залида бўлиб ўтди. Унда бир гуруҳ Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ҳамда байналмилал жангчилар Президентимизнинг шу йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан мамнунлигини изҳор қилишиб, бугунги тинч ва фаровон кунларнинг қадрига етиш кераклигини таъкидлашди.

- Бугунги тинч, фаровон ҳаётимиз, хотиржам кунлар нақадар қимматли эканини ёшларимиз онгу шуурига сингдириб боришимиз жуда муҳим, - деди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Вера Носирова. – Зеро, тинчликнинг қадрига етган киши уни кўз қорачиғидек асраб-авайлашга интилади.

Сўзга чиққанлар уруш майдонларидан қайтмаган, мана шундай мусаффо осмон, тинч ва осойишта ҳаёт учун жон бериб, қурбон бўлган юртдошларимизнинг муқаддас хотираси олдида бош эгиб таъзим қилиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз эканини билдиришди.

Ўзаро суҳбат байрам дастурхони атрофида давом эттирилди, уруш ва меҳнат фахрийларига эсдалик совғалари топширилди.

 

М.МУРОДОВ

Report typo