Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят ва Қарши туман кенгашлари, Республика Маънавият-тарғибот маркази ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлимлари ҳамкорликда ташкил этган тадбирда ўқитувчилар, маҳалла ва партия фаоллари иштирок этишди.
Тадбирда иштирокчиларга жорий йилнинг 8 май куни Президентимизнинг 9 май - Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан пойтахтимиздаги Хотира майдонида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан "Тинчлик ва осо-йишталик - барча ютуқларимиз асоси" мавзусидаги суҳбатида илгари сурилган масалалар мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича тушунча берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрель кунидаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни Жиноят кодексининг терроризм ва диний экстремизм билан боғлиқ бўлган жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган моддаларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида фикрлашилди.
Тадбир сўнгида "Тинчлик учун курашмоқ керак" мавзусидаги видеофильм намойиш этилди.
Музаффар ТУРОПОВ,
Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши раиси ўринбосари.