Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

25.12.2020


Тиш даволаш маскани ўрнида кўп тармоқли клиника

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигига устувор вазифа сифатида қаралади. Замонавий шароит ва жиҳозларга эга даволаш масканлари бу борадаги мақсадларни тўла рўёбга чиқаришда муҳим аҳамиятга эга.

Хусусан, куни кеча Шаҳрисабз шаҳрида стоматология поликлиникаси биноси янгидан таъмирланиб, “Kesh Medical Plaza” МЧЖ кўп тармоқли клиникаси ташкил этилди. 

Ҳокимлик ахборот хизматидан маълум қилишларича, мазкур тиббиёт муассасаси учун 4 миллиард сўм ва 230 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиб, бунинг 1,6 миллиард сўми ҳамда 200 минг доллари банк кредит маблағи ҳисобидан бажарилди.

Мазкур клиникада даволашнинг 10 га яқин тури ва жарроҳлик муолажалари амалга оширилади. Ҳудуд аҳолиси саломатлигини тиклаш учун қулай ва сифатли бўлган клиника хизматидан кўпчилик мамнун бўлиши табиий.

Тиббиёт масканининг тантанали очилиш маросимида шаҳар ҳокими Акрам Сулаймонов иштирок этиб, ташаббускорларни ва ҳомийлар хизматини эътироф этди, шифокорлар фаолиятига ривож тилади.

Report typo