Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

18.10.2024


Тижорат банклари қашқадарёликларга қанча ипотека кредити ажратди?

 

Матбуот анжумани

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятимизда фаолият олиб борувчи тижорат банклари томонидан бирламчи уй-жой бозоридаги хонадонларни сотиб олиш ёки якка тартибда уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш мақсадлари учун 2 минг 607 нафар фуқарога 638 миллиард сўм ипотека кредитлари ажратилди.

Бу ҳақда  Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида Марказий банк Қашқадарё вилояти бош бошқармаси раҳбарияти иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

Таъкидланганидек, ушбу ипотека кредитлари бозор фоизлари асосида,  уй-жой учун ҳисобланган қийматнинг 85 фоизидан ошмаган миқдорда тақдим этилган. Вилоятда уй-жой ипотека кредитининг энг кўп миқдори 330 миллион сўмгача этиб белгиланган.

Шунингдек, 2024 йилда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тақдим этилган ресурслар ҳисобидан ижобий субсидия хабарномасини олган 461 нафар фуқарога ҳам 134,6 миллиард сўм ипотека кредитлари ажратилган.

Шоҳиста БОЗОРОВА

 

 

Report typo