Унда партия фаоллари билан бир қаторда вилоят тиббиёт бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасалари шифокор мутахассислари иштирок этди.
Дастлаб маҳалла аҳли тиббиёт тизимига оид муаммолари бўйича мурожаат қилди.
- Фарзандим Шоҳруз 5 йилдан бери бетоб, - дейди Хитой маҳалласи Омағон қишлоғида яшовчи Матлуба Сатторова. - Тез-тез даволатиб турамиз. Оилавий шароитимиз оғир, шу боис ўғлимни туман марказий шифохонасида даволатиш учун йўлланмага эҳтиёжимиз бор. Сайёр қабулда шу масала бўйича мурожаат қилгандим. Мурожаатим амалий ҳал этилиб, қисқа вақт ичида йўлланма бериладиган бўлди.
- Ўғлим Ўлмас Саъдуллаев ҳозир 11 ёшда, - дейди Хитой қишлоғилик Нафиса Ёрбобоева. - 1 ёшидан буён касалликка чалинган. Доимий равишда даволатиб келамиз. Иқтисодий аҳволимиз оғир. Шу боис, фарзандимни 1-гуруҳ ногиронлигига чиқариш учун ёрдам сўраб, мурожаат этдим. Партия фаоллари бу масалага масъул ташкилотларни жалб этиб, уни ижобий ҳал этишга ёрдам беришларини билдиришди.
Сайёр қабул давомида маҳалла аҳолисидан шу каби кўплаб мурожаатлар бўлди. Айрим мурожаатларга ўз жойида ечим топилган бўлса, айримлари бўйича "йўл харитаси" тузилиб, чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шундан сўнг, маҳаллада истиқомат қилаётган 100 нафарга яқин боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, болалигидан ногиронлиги бор аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.
Ж.БОЙМУРОДОВ