Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Иқтисодиёт
  • Тоғ зонасидаги 3500 гектар лалми ер ўзлаштирилиб, импорт ўрнини босувчи картошка экилади

08.09.2020


Тоғ зонасидаги 3500 гектар лалми ер ўзлаштирилиб, импорт ўрнини босувчи картошка экилади

Шаҳрисабз туманидаги “Ҳисорак” сув омборининг ўнг қирғоғидаги 3500 гектардан кўпроқ лалми ер майдонини сув чиқариш ҳисобига ўзлаштириш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. Мазкур лойиҳа республика инвестиция дастурига киритилгач, бу ерда импорт ўрнини босувчи картошка етиштириш йўлга қўйилади ҳамда 10 минг нафар тоғлик киши, хусусан, ёшлар бандлиги таъминланади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Яна таъкидланишича, ушбу ҳудудда ёшлар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган оилалар учун келгусида намунавий уй-жойлар қурилади ҳамда янги шаҳарча бунёд этилади.

Қайд этиш ўринли, тоғ ҳудудида яшашнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Жумладан, кейинги йилларда Ҳисорак, Сайёд, Сарчашма, Ғелон, Кўл маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли сони кўпайиб, бандликни таъминлаш, оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш масаласи кун тартибига чиқмоқда.

Вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари, сектор раҳбарлари Ҳисорак маҳалласида бўлишиб, айни масалаларга ечим излашди.

- Давлатимиз раҳбари лалми ерларга сув чиқариб, уларни ўзлаштириш орқали интенсив боғлар барпо этиш, сабзавот ва полизчиликни ривожлантириш масалаларига катта эътибор қаратмоқда, - дейди туман ҳокими Самад Хасанов. – Шубҳасиз, тоғли ҳудудларда ҳам қишлоқ хўжалигини ривожлантириш аҳоли бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаини яратишда муҳим ўрин тутади.

Report typo