Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Толиблар ҳукумати жиноятлар учун шариат қонунлари асосида жазо тайинлашга ўтмоқда

17.11.2022


Толиблар ҳукумати жиноятлар учун шариат қонунлари асосида жазо тайинлашга ўтмоқда

"Толибон" ҳаракатининг олий раҳбари Ҳайбатулла Охунзода Афғонистондаги судларга қатор жиноятлар учун шариат қонунлари асосида жазо тайинлашни буюрди, бу қоидалар айрим ҳолатларда қўл ёки оёқни кесиш, омма олдида калтаклаш ва тошбўрон қилиш каби усулларни назарда тутади. Бу ҳақда BBC манбаси ҳаракатнинг расмий вакили Забихулла Мужоҳидга асосланиб хабар тарқатган.

Ҳукумат қарашларига кўра, талончилик, одам ўғирлаш ва исёнга ундаш каби ҳуқуқбузарликлар шариат қонунлари асосида жазоланиши керак.

Забихулла Мужоҳид ўзининг Twitter саҳифасида Ҳайбатулла Охунзоданинг судьялар билан учрашув чоғида айтган: "Ўғрилар, талончилар ва исёнчилар ҳақидаги ишларни диққат билан ўрганинг", деган гапларидан иқтибос келтирган.

Report typo