Афғонистон толиблар ҳукуматининг таълим вазири ўринбосари Лутфулла Хайрхва вазирлик қизларга университетларда ўқиш имкониятини қайтариш имконини берувчи қандайдир режа ишлаб чиқаётгани ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Al-Jazeera.
Режа устидаги ишлар қачон якунланиши ҳозирча номаълум.
Олдинроқ мамлакатда аёллар гўзаллик салонлари фаолияти ҳам тақиқланганди ва бунинг учун аввал берилган лицензиялар ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши айтилган.
Афғонистонда, бундан ташқари, хотин-қизларнинг спорт заллари, истироҳат боғлари ва ҳаммомларга бориши ҳам тақиқланган.