Уйида анча йилдан буён опийли кўкнор ўсимлигининг уруғларини сақлаб келаётган А.Ҳ.нинг хаёлига уни экиб, кўпайтириш режаси келди. Бу ишнинг жиноят эканлигини яхши биларди. Шу боис ҳам уйининг орқасидаги кичик, кўздан пана томорқага аввал арпа экиб, унинг орасига кўкнор уруғларини ташлаб чиқди.
Қарабсизки, тез орада 37 туп кўкнор бўй чўзиб қолди. Экинни парваришлаб, тўла етилганига ишонч ҳосил қилгач, йиғиб олиб, қуритиб қўйди.
Нишон тумани ИИБ ходимлари томонидан туманда ўтказилган профилактик тадбирлар жараёнида А.Ҳ.нинг ҳам хонадони кўздан кечирилди. Натижада ҳовлидаги қуриган хас-хашаклар орасида "бегона" ўсимликлар ҳам сақланаётгани фош бўлиб қолди.
Айни пайтда А.Ҳ. бу қилмиши учун тегишли тартибда жазога тортилди.
Илҳом ШЕРАЛИЕВ,
Нишон тумани ИИБ ТБ бошлиғи, капитан