Кейинги вақтда турли ёввойи ҳайвон ва қушларни уйда боқаётган ва уларни пуллашга уринаётган кишилар учрамоқда. Шундай ҳолатга Қарши шаҳрида ҳам дуч келинди.
Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган экологик рейд назорат тадбири давомида О.К. қуш боласини олиб юргани аниқланди. Кўздан кечириш давомида полапон тош қирғий боласи эканлиги маълум бўлди.
Шундан сўнг далолатнома тузилиб, қирғий боласи Шаҳрисабз шаҳридаги хусусий зооциркка топширилди.